Найти тему
Илҳом ШЕР

Президент сайлови-2023

-2

-3
-4
-5
-6
-7

ХУЖАНДДАГИ ЎЗБЕКЛАР МАРКАЗИДА ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИЛДИ

   Тожикистон Республикасининг Суғд вилоятида вақтинча ёки доимий яшаётган Ўзбекистон фуқаролари Президентлик сайловида ўз овозларини беришлари учун муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди.

   4-июли куни Хужанд шаҳри марказидаги Тошхўжа Асирий номидаги вилоят оммавий кутубхонасининг 1-қаватида жойлашган "Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази" ва Истаравшан шаҳридаги Н.Қодиров номли 1-рақамли мактаб биносида овоз бериш нуқталари ташкил этилди.

   Хужанд шаҳрида, асосан Хужанд, Бобожон Ғафуров, Бўстон, Гулистон, Жаббор Расулов, Спитамен, Конибодам, Исфара, Истиқлол, Ашт, Мастчоҳ шаҳар ва туманларида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари ва Истаравшан шаҳрида Истаравшан, Деваштич, Зафаробод, Шаҳристон, Панжакент шаҳар ва туманларида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари қатнашиб, ўз овозларини беришди.

   Ўзбекистонда президентлик сайлови жорий йилнинг 9-июл, якшанба куни ўтказилади. Шу куни Душанбе шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонасида ҳам сайлов участкаси ташкил этилади.

   Ўзбеклар маркази матбуот хизмати