Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

Чегара

*** Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку. *** Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку. *** Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку. *** Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку? *** Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку. *** Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими? *** Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?! *** Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади.
Ӯзбекистон халқ ёзувчиси:ӯткир ҳошимов
Ӯзбекистон халқ ёзувчиси:ӯткир ҳошимов

***

Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.

***

Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

***

Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.

***

Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?

***

Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.

***

Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?

***

Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!

***

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади.