Телеграм абонентининг қасамёди:
“Мен Телеграм сафига кирар эканман, сўнгги зарядим тугагунча, охирги мегабайтимни ҳам сарфлаб онлайн бўлишга, Спам бўлсам ҳам ''Deleted account '' қилмасликка ваъда бераман. Агар амал қилмасам ''Сonnecting ''га мубтало бўлай!”
ТАРЖИМА
Google да сўзларни таржима қилиб ўтиргандим, “Қайнона” деб ёзсам, “Илон” деб таржима қилиб берди.
Интернетга ҳам ишонч қолмабди!
****
— Давлат иқтисодиёти таназзулга юз тутган. Мамлакат аҳолиси оч, ночор ва норози, аммо жим! Халқ умуман китоб ўқимай қўйган... Ёш болалар ҳам кўчаларда сигарет чекиб юришар, қўни-қўшнилар бир-бирлари билан бир қарич ерни талашиб, ҳукуматга арз қилишарди. Раҳбарлар эса гўёки ҳеч нарсани кўрмаётгандек, бемалол юраверишар, оддий халқнинг пулларига данғиллама...
— Ўғлим, янгиликларни ўқишни бас қил! Компьютерни ўчиргин-да, дарс қилишни бошла!
— Ойижон, ахир мен тарих фанидан “Рим империясини қулаши” мавзусини ўқияпман-ку!
****
Бемор доктор қабулига келиб дебди:
— Доктор, мен интернетга жуда қаттиқ боғланиб қолганман. Ҳечам ундан ажрала олмайман. Агар шу касаллигимни даволасангиз, доим сизни хабарларингизга “Лайк” босиб туришга ваъда бераман.
***
Эр хизмат сафарига кета туриб, хотинига дебди:
— Компьютеримни асло ёқа кўрма! Агар ёқсанг, кайфиятинг бузилиши аниқ!
Табиийки, хотини компьютерни ёқиб кўрган...
Эр сафардан қайтса, остонада ғазаб билан хотин кутиб турибди.
— Компьютеримга тегибсан-да барибир...!? – дебди эр.
Хотини жаврай бошлабди:
— Ҳа, компьютерингизни ёқиб, беҳаё суратлар, маъшуқангизга ёзган хатларингизни қидирдим. Шунча вақтим кетди. Бирортасини ҳам топа олмадим, умуман йўқ!!!
— Шунга кайфиятинг йўқми?
— Ҳа!
— Мен сенга нима дегандим!?
***
Камбағалчилик қуриб кетсин, қачонгача томи йўқ машина-ю, тугмачасиз телефон ишлатаман?!
(Тугади)