Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

ЗАМОНАВИЙ ҚИЗЛАРГА

Гулзора рустамжон қизи

(ижодидан)

Замон кетди илдамлаб,

Атроф тӯла гул юзлар.

Пархездами билмайман,-

Озиб кетди кӯп қизлар.

Бозорларда сотилмай,

Қӯйдими кенг кийимлар.

Хон атлослар ӯрнига,

ярми очиқ буюмлар.

Қизлар кийган куйлаги,

турар таранг зичгина.

Кӯпиники ӯзига -

икки размер кичкина.

Бугун қора сочли қиз,

Сап сариқдир эртага.

Сурашганда ботсин деб,

Тирноқ қӯяр жӯртага.

Замонавий қизларнинг-

майли-куя кӯплиги.

Лекин,нега дӯконда,

Сотиляпди киприги.

Тӯла атир упога-

Қанор қапдой сумкаси.

Бир қаричдан ошмайди,

Узун деган юбкаси.

Ёпишвоган кӯп қизлар,

Сотка деган матоҳга.

Гаплашишар тонгача,

Кириб кетса ётоққа.

Буйдоқлар ҳам қизларга,

Синчиклаб боқар секин.

Нима, қилсин кӯзи ҳам,

Линза бӯлиши мумкин.

Ҳатоки акалар ҳам,

Қизларни туш кӯряпди.

Сӯнг хотинлар эрини,

Ухлов билан уряпди.

Акалар не чоллар ҳам,

Ӯйга ботиб қоляпди.

Қизга қароб мажсиддан,

Ӯтиб кетиб қоляпди.

Бунчалар ҳам бешавқат,

Замон бӯлди ёронлар.

Ростин айтсам ортимдан,

пичинг қилар, ёмонлар.

Европача кийимдан,

Ӯзбекона яхшику...

Атлос куйлак ва румол,-

Қизларимиз нақшику...

Туркистон