#Шеъриятда_янги_турдош_жанр (Э Ш С О Н Е Т Л АР ) LXIX Ўзлигин англолмас само сирлари: Мендан ишқ асрорин сўрашар пинҳон.., Тайин айтади деб бўлишар гирён – Анчайин анойи баъзи бирлари. Бежизми, ёр, азал асотирлари, Ўз тилинг ашаддий ағёрдан ёмон – Минг душман ишини қилар бир забон, Гарчи ўттиздан кўп довон-қирлари. Қалб сирин фош қилар кўз ҳаракати, Айнан маъшуқада нигоҳ маънодор – Сендан ўзга ҳеч ким сиримни билмас! Ҳатто сукутингда ишқий маъно бор, Гулгун ишванг эса – жоннинг роҳати, Сен бўлмасанг, кўнглим бундай очилмас!! LXX – “Ишқ қайда? – саволга тутди ногаҳон Боғимда гулсевар асаларилар. – Айтинг, ул чаманга қандай борилар – Биз кезиб топмадик жумлаи жаҳон?!”. Бир зумлик ҳажрингдан азобланар жон, Дунё – узлат сендан узоқлашсам гар. Ул асаларилар кўрган ситамлар – Мен сени топишга излаган имкон! Имконсиз дамларим ҳақида айтсам, Етказиб қўярман қалбинга озор, Сен фақат б