Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

Сен жилмайсан

Сен жилмайсанг  олам мунаввар , 

Минг йил ётган шодлик ўйғонар. 

Чақнаб турган кўзларинг  кулса, 

Дунёга   тенг   ғамлар  тўкилар.

Сен жилмайсанг  қуёш  не даркор,

Тақир   дилда  гул  очар   баҳор. 

Яноғингда   нурлар    товланса ,

Қалбда  ҳислар   туғилар  такрор. 

Сен жилмайсанг  дилларда  сўрон, 

Маюс кўнгил  булбулдек   бийрон. 

Севги   байтин  шивирласа   дил, 

Тилка~тилка     бўлади   ҳижрон.

Сен   жилмайсанг  учади   фироқ,

Ишқ  қасрида    ёнади   чироқ.

Сархуш  қилар   юздаги  изҳор,

Туйғуларда    чарх  урар  титроқ.

Сен  жилмайсанг  бўламан  томом,

Лол  қоламан   айтолмай   калом .

Фақат дейман  бахтларимга  сен,

Кулиб юргин,  бўлиб  сен  жаҳон.

Мурод Али.Дониёр.

https://t.me/MurodAliDoniyor