Найти тему
Илҳом ШЕР

Дунё ташвиши

Шеър муаллифи: мансуржон Хӯжаев

***

Қўйинг дунё ташвишларини, 

Тингланг булбул ноласин бир дам, 

Унутинг дунёнинг ёз - қишларини, 

Дунёга бир марта келади одам... 

Осмонга боқинг, юлдузлар гўзал, 

Тонгларда тотиб кўрингиз, шабнам. 

Ҳаёт шундай бўлган абадул - азал, 

Дунёга бир марта келади одам...

Атиргулни ҳидланг, қандай нафис ис, 

Дунёнинг асли, асли бири кам, 

Ёнингизда юрсин, муҳаббатдек ҳис, 

Дунёга бир марта келади одам...

Қасрлар қурмоққа шошилманг асти, 

Яшашингиз оддий бўлса ҳам, 

Ўтадир ҳаётнинг баланду - пасти,

Дунёга бир марта келади одам...

Белни маҳкам қилиб, кезинг жаҳонни,

Юртларни кўрасиз, танийсиз одам, 

Қўйинг ташвишларни, қўйинг замонни, 

Дунёга бир марта келади одам...

Суйган – суймаганлар тегсалар жонга,

Сиқилманг, кўзингиз бўлмасин ҳеч нам, 

Фақатгина яшанг, ўхшаб Инсонга,

Дунёга бир марта келади одам...