" Эскалатор.. "
Умрида биринчи бор эскалаторни кўрган аёл тилидан..
Қишлоқдан шаҳаргача бир қадам холос,
Узатсанг етади ҳаттоки қўлинг.
О, Худойим, бугун шаҳарга келиб
Эскалаторни ҳам кўрди бу қулинг..
Яхшиям жияним экан талаба
" Лаваш "- деган таом борлигин билдим.
Бошларим айланди ҳар ён қараба,
Толдим, юриб жуда ҳам толдим.
Ҳансираб юрганим сезилди чоғи
Жиян қиз ақлига қойиллар қолдим,
Темир йўлак томон бошлади тўғри.
Ақлим шошиб қолди, бу не мўъжиза,
Одамлар тинмади чиқиб- тушишдан
Дегим келди, шаҳарликлар сиз бахтлисиза
Қўрқмайсиз ҳаттоки кўкка учишдан.
Учмоқликга қариб қолдим, эссиза.
Оёғим қалтираб, қоним тўхтади,
Кўзимга кўринди навбатсиз карвон.
Ўша темир йўлак вақтга ўхшади
Гўё кетиб борар яхшию, ёмон.
Кимнингдир қўлида бозор тўрваси
Кимдир тутиб олган боласин маҳкам.
Эҳ, дунё ўзгариб кетибди қаранг
Тугмача боссангиз тайёр шўрваси.
Дилимга минг ботмон тош ботди гўё,
Умрим чиқиб- тушар темир йўлакдан.
Сатин кўйлак билан яйраган таним
Кафанга ўралар бўлак- бўлакдан.
Ана, ёшлик чопиб чиқар юқори,
Шарлар, мусиқага ҳамоҳанг қадам.
Зўрға одимлайди кексалик, ночор
Бошида умрининг чизилган қори.
Кўзим қоралашди, йиғладим унсиз
Бегона одамлар қарайди ҳайрон.
Эҳ одамлар, одамлара орзуси сўнгсиз
Термир йўлакларда умр саргардон.
Руҳим чўкиб кетди, ортимга қайтдим.
Ортимдан судралар нотавон изим.
Ва пичирлаб тинмай хаёлан айтдим.
Мени темир жойга чақирма қизим!!!
Электр ўчганда, умр ўчмасин!!!
26.06.2023 й