"Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналларининг Бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги Ҳуқуқий журналистика кенгаши раиси, журналист ва ҳуқуқшунос - Сирожиддин Рауфни таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Сирожиддин Рауфга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий муваффақият тилаб қоламиз! Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. Маълумот: Сирожиддин Пўлатович Раупов (Сирожиддин Рауф) - 1967 йилда Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент Давлат университетининг Журналистика факультети ва 2002 йил Тошкент Давлат Ҳуқуқшунослик институтини тугатган. Мутахассислиги - журналист ва ҳуқуқшунос. 2000 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган. Қатор кўрик-танловлар совриндори. Ўзбекистон "Адолат" СДП аъзоси. 2015 йилдан ҳозирга қадар "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналларининг Бош муҳаррири вазифасида фаолият юритиб келмоқда. «Йиғлаётган ой», «Кўк гумбаз», “Сиз менга кераксиз”,