"ШАРҚ ЮЛДУЗИ" ва "ЗВЕЗДА ВОСТОКА" журналларининг бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги ҳуқуқий журналистика кенгаши раиси, "Шуҳрат" медали соҳиби, шоир, журналист, ҳуқуқшунос Сирожиддин Рауф таваллуд топган кун бугун! Сирожиддин ака, яхшиликларнинг энг яхшиларини тилайман сизга! Эл-юрт хизматида, маънавият ривожи йўлида чарчаманг. Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин. Фақат яхшиликлар билан сийласин! *** Югуриб чарчадим, етар, энди хўп, Юрганим кўнглимнинг етакларига. Зор қақшаб топгандан йўқотганим кўп Ёпишиб дунёнинг этакларига. Ҳолбуки, бировдан камим йўқ эди, Ҳою ҳавасларин кўрдим оламнинг. Таъқиб этаверди армоннинг ҳиди – Саждада ўтмаган умри одамнинг. Кимдан юз ўгириб, кимга тикилдим, Ғаддор нафс пардаси тўсиб кўзимни. Ишвалар пойига тутдек тўкилдим, Ўзимни унутдим ўйлаб ўзимни. Не кўрсам лол бўлдим маҳобатига, Баридан тутмадим ҳар дам илмни. Энди зор турибман иноятига, Ҳимматнинг қўрига тоблаб дилимни. Жонимга азоблар сўрарман беҳад Ва ишқи кў