Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

Жавлон Барот

СЕВИШАМИЗ Ӯртамизда бир пушаймон, Есак бирга ейишамиз. Эй, кӯзлари офатижон, Кел, бошқатдан севишамиз! Нур таратиб оламларга, Ёқиб қолдинг онамларга. Парво қилма одамларга, Кел, бошқатдан севишамиз! Қӯлимдаги гулим сенга, Муҳаббатли дилим сенга. Фақат, жоним, ишон менга, Кел, бошқатдан севишамиз! Соғиндим-ку суҳбатларинг, Ёритайин  зулматларинг. Юбор қайтиб суратларинг, Кел, бошқатдан севишамиз! Аввал бирга юрмагандай, Ҳеч юракдан урмагандай, Бир-биримиз кӯрмагандай, Кел, бошқатдан севишамиз! Оққуш бӯлсанг, овчи бӯлиб, Онам борсин совчи бӯлиб. Ҳазиллашиб, кулиб - кулиб, Кел, бошқатдан севишамиз! Қӯйиб тургин арозингни, Ён босмаган тарозингни. Қумсаб кетдим овозингни, Кел, бошқатдан севишамиз! Дардларимни Жавлон билар, Севиб қолган инсон билар. Энди нима бӯлса - бӯлар, Кел, бошқатдан севишамиз!

СЕВИШАМИЗ

Ӯртамизда бир пушаймон,

Есак бирга ейишамиз.

Эй, кӯзлари офатижон,

Кел, бошқатдан севишамиз!

Нур таратиб оламларга,

Ёқиб қолдинг онамларга.

Парво қилма одамларга,

Кел, бошқатдан севишамиз!

Қӯлимдаги гулим сенга,

Муҳаббатли дилим сенга.

Фақат, жоним, ишон менга,

Кел, бошқатдан севишамиз!

Соғиндим-ку суҳбатларинг,

Ёритайин  зулматларинг.

Юбор қайтиб суратларинг,

Кел, бошқатдан севишамиз!

Аввал бирга юрмагандай,

Ҳеч юракдан урмагандай,

Бир-биримиз кӯрмагандай,

Кел, бошқатдан севишамиз!

Оққуш бӯлсанг, овчи бӯлиб,

Онам борсин совчи бӯлиб.

Ҳазиллашиб, кулиб - кулиб,

Кел, бошқатдан севишамиз!

Қӯйиб тургин арозингни,

Ён босмаган тарозингни.

Қумсаб кетдим овозингни,

Кел, бошқатдан севишамиз!

Дардларимни Жавлон билар,

Севиб қолган инсон билар.

Энди нима бӯлса - бӯлар,

Кел, бошқатдан севишамиз!