Одил Икром 1960 йил 26 январда Тожикистоннинг Исфара туманидаги Кўлкент қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Ленинобод Давлат педагогика институти (ҳозирги ХДУ)нинг тарих-филология факултети, ўзбек тили ва адабиёти бўлимида таҳсил олган.Меҳнат фаолиятини Ҳисор туманининг Шаҳринав шаҳарчасига қарашли Катта Бўйни Қинғир участкасидаги 8-ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс беришдан бошлаган. Кейинчалик «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») жумҳурият рўзномасининг маориф ва маданият, партия турмуши, адабиёт ва санъат бўлимларининг махсус мухбири, Ўзбекистон радиоси адабий-драматик эшиттиришлар Бош муҳарририятининг муҳаррири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси қошидаги Таржима ва адабий алоқалар марказида бўлим мудири вазифаларида ишлаган. «Уфқ дарахти» (Fафур Fулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1991 йил), «Таҳажжуд» («Хуросон» нашриёти, Хужанд, 2007 йил), «Узлат» (Раҳим Жалил номидаги Давлат нашриёти, Хужанд, 2012 йил), «Таҳаммул» (Раҳим Жалил номидаги