======= ======= Бугун - Тожикистон замонавий ӯзбек адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қӯшиб келаётган истеъдодли адиб ИБРОҲИМ ОЛИМ таваллуд топган кун. Ҳам насрда, ҳам назмда қалам тебратиб келаётган севимли ёзувчи ва шоиримиз 74 ёшни тӯлдирдилар. Иқтидорли адибимиз "ижод қозони қопқоғининг очилиши", машҳур ёзувчи сифатида танилиши вилоят ӯзбек маънавият ва маърифат марказида фаолият юритишни бошлагандан кейин юксак даражага кӯтарилди,- десак хато қилмаган бӯламиз. Бундан бир неча йил олдин Иброҳим аканинг дастлабки қиссаларини "Шарқнома" журналида чоп эта бошлаган вақтларимизда, адабиёт даргоҳига жиддий қадам қӯйишга чоғланган ижодкор кириб келаётгани маълум бӯлганди. Ӯша пайтларда ташкил қилинган адабий гурунгларнинг бирида мен "Иброҳим Олим насрий асарларида қаҳҳорона услуб ва Қодирий тасвирларининг нишоналарини кӯрмоқдамиз",- деганимда, "Сал ошириб юбормадингизми?"- қабилида андиша юритувчилар ҳам йӯқ эмасди. Иброҳим Олим кетма-кет эълон қилган ҳикоя, қисса ва романлари ҳамда н