Найти тему
Илҳом ШЕР

Абдуқодир Абраев

(Ижодидан)

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Ҳавас қилмай етти иқлим каттасига,

Бир сағирга қувонч ато этсам бўлди,

Қаноат қилиб қирқ майизнинг биттасига,

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Эллик ёшга кириб дедим ором қайда,

Кибрланиб юришимдан йўқдир фойда,

Суякларим бўлсин майли майда-майда,

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Озор берган бўлмайин бир чумолига,

Етишай деб боқий қувонч жамолига.

Ибодатим совурмай вақт шамолига,

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Ортиқча иш бўлди дедик,бир хил юмуш,

Умр бўйи йиғиш бўлди,олтин-кумуш. 

Бошга муштин урса ҳамки,аччиқ турмуш, 

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Кўп суяниб қолдим,чўпон таёғимга,

Бир оғирлик тушмасин деб оёғимга.

Энди дерман қараб у ёқ,бу ёғимга,

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Майли,куяр бўлсам ҳам минг қуёш қучиб,

Юлдузларнинг ҳузурига борсам учиб,

Синовлардан ўтар бўлиб,рақсга тушиб,

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Ўтди дейин майли,умрим тушдай бўлиб,

Кўримсиз бир миттигина қушдай бўлиб, 

Қувноқ бўлиб,ўтган вақти хушдай бўлиб,

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Ўхшайди деб,чўнтагида пули йўқга,

Майли мени улоқтиринг олов-чўқга.

Кетар бўлиб аниқ учиб мингта ўқга,

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Осон эмас ҲАҚ йўлида юрди бўлди,

Заҳмат чекиб,завқли дамни кўрди бўлди,

Бўлар жаннат ичра муқим турди бўлди,

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

Абдуқодир дер,мен ҳам бир ошиқ бўлиб,

Илоҳий ишқ китобини битсам бўлди.

Дилим имон деган нурга лим-лим тўлиб,

Аллоҳимнинг дийдорига етсам бўлди.

-2