Ҳайдаров Бекзод Ҳамза ўғли
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ассистент ўқитувчи
Ахматова Гулноза Раҳмонберди қизи
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали I-босқич талабаси
Рахматуллаев Бобуржон Бахтиёр ўғли
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали I-босқич талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.7886882
Qabul qilindi: 02.05.2023
Crossref DOI: 10.24412/cl-37059-2023-05-28-31
Аннотация: Ушбу мақолада Тюбегатан маъдан конининг галогенли горизонтал қатламининг кимёвий тавсифи калий хом-ашёлари, табиий калийли тузлар, кальций сульфат, қўшимчалар ва хлоридлар, сульфатлар ва тош тузи ҳақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: кальций сульфат, гипс, ангидрид, галит, калий хлорид, тош тузи, Тюбегатан, галоген, CаCl2.
ХИМИЧЕСКАЯ ХАРАКТЕРИСТИКА ГАЛОГЕНИРОВАННОГО ГОРИЗОНТАЛЬНОГО СЛОЯ РУДНОГО МЕСТОРОЖДЕНИЯ ТЮБЕГАТАН
Аннотация: В данной статье приведены сведения по химическому описанию галогенированного горизонтального пласта Тюбегатанского рудного месторождения, калийного сырья, природных калийных солей, сульфата кальция, добавок и хлоридов, сульфатов, каменной соли.
Ключевые слова: сульфат кальция, гипс, ангидрид, галит, хлорид калия, каменная соль, тубегатан, галоген, CaCl2.
АСОСИЙ ҚИСМ.
Тўшама ангидрид.
Кальций сульфат – табиий шароит ва кристаллизация шартларига кам талабчан бўлиб, галоген конларининг шаклланишининг турли босқичларида, эвтоник босқичга қадар ҳосил бўлади. У ер қобиғида эримасдан ва ишқор билан ювилмасдан осон сақланади, бу галоген қатламларида гипс ва ангидридларини кенг тарқалишига шароит яратади.
Гипс билан тахланган сульфат жинслари юзага чиққан ҳолларда, чуқурлашгани сари гипслар ангидридлар билан алмашинади. Барча галоген формациялар учун умумий қоидалар: 150 м дан юқори қатламда ангидридлар учрамайди, бу ерда асосан гипслар тарқалган; 150 дан 450 м гача – ангидридлар ва гипслар, 450 мдан пастда фақат ангидридлар жойлашади.
Ангидридлар асосий оғирликда – бирламчи минералдир. У таркибида магний хлорид бўлган эритмалар билан ўзаро таъсирлашганда эриб кетиши мумкин.
CaSO4 + MgCl2 = CaCl2 + MgSO4
Тескари реакцияда иккиламчи гипс ҳосил бўлади.
Ангидрид Тюбегатанда зич, майда донали оғирликни ҳосил қилган ҳолда, мономинерал ёки мономинерал тўпламлар ва қатламлар ҳолида жойлашган.
Тузланган ангидридлар 500-600 мчуқурликгача кузатилади. Ўрта ва пастки туз қатламларининг пачкаларида тез-тез ангидрит кузатилади. Гипс айрим аралашмалар ва кристаллар шаклида учрайди. Ангидридли жинслар тузлангандир. Галит уларда жуда юпқа, кристалл ҳолда тарқалган. Айрим ангидрид намуналарида галит толали рангсиз тарам-тарам йўлларни ҳосил қилади. Ангидрит тош тузига аста-секин ўтади: ангидрит қатламининг юқори қаватида тош тузи – ангидрид аралашмаси пайдо бўлади.
Галоген қатлами кесими қоплама ангидрид билан тугайди, у намнинг узоқ таъсири натижасида баъзи жойларда гипсга ўтади.
Тюбегатан галоген қатламининг турли зоналаридан олинган ангидрид жинслари сувли эритмаларининг кимёвий таркиби таҳминан бир хил.
Ангидриднинг барча намуналарида Cu, Ba, Zn, Pb, Ti, V ва етарлича катта миқдорда Sr, Mg, Si, Fe аниқланган.
Тош тузи.
Тюбегатан туз қатлами жойлашишида асосий ролни конларда учрайдиган тош тузи эгаллайди. Тош тузи – шаффоф, пушти ранг, кўк ранг, камдан-кам сут каби оппоқ. Тузилиши бўйича йирик, ўрта ва майда тузлар мавжуд бўлиб, кўпинча турли ўлчамли доналари учрайди. Галит доналарининг катталиги кўпгина ўрганиб чиқилган намуналарда миллиметр улушидан 2-3 смгача ўзгариб туради.
Тюбегатанда кристалланиш жараёнлари кенг ривожланган, бу эса йиллик қатламлар деб ифодаланадиган туз жинсларининг қатлами мавжуд эмаслигини изоҳлайди. Айрим интервалларда куз-қиш мавсумида, яъни паст температураларда (<100С) пайдо бўладиган гидрогалитнинг кристалланиши натижасида пайдо бўлган сувдек шаффоф ёки оқ-пушти ранг галитнинг йирик кристалл доналари учрайди. Температура кўтарилиши билан у сувни йўқотиб, галитга айланади. Тюбегатан учун қуйидаги галит турлари характерлидир: шаффоф ва рангсиз галит; кул ранг галит; шаффоф пушти рангли галит; шаффоф қизил галит; кўк галит; темир оксидлари, лой тупроқ заррачалари қўшилган галит.
Оқ шаффоф галитга ҳар қандай ангидрит – лой-тупроқли материаллар қўшилмаган ёки унда жуда оз миқдорда мавжуд. Энг кўп пушти ранг галит тарқалган, у айрим пайтларда сарғиш рангга айланади. Оч пушти ранг ва пушти рангнинг сабаби аниқ эмас. Кўк галит кристаллари камдан-кам учрайди. Галитнинг ҳаво рангда бўлишини минералда натрий металининг коллоидларга бўлиниб кетган (атомлар) заррачаларнинг оз миқдорда мавжудлиги келтириб чиқарган. Кўк ранг ҳар доим мустаҳкам кристалл ҳолатга интиладиган коллоидал моддага қарашли. Вақт ўтган сари кўк ранг йўқолади, бунга кристалл панжаранинг тикланиши дарак беради. Тош тузида кўк рангнинг пайдо бўлишига кристалл панжаранинг бутунлигини бузаётган ва янги бўялган марказлар пайдо бўлишини тезлатаётган босим ёрдам беради.
Тюбегатан туз қатламининг пастки горизонти – тоза, оз миқдордаги аралашмадир. Тош тузи асосан ангидрид ва кул рангли лой қўшилгани сабабли рангсиз, шаффоф ёки кўк ранглидир. Галитнинг қопланиш зонаси 16 дан 30м гача.
Тюбегатаннинг галоген қатламини қуйидаги зоналарга бўлиш мумкин: тўшама ангидрид; тўшама тош тузи; калий горизонти (I, II, III) ва оралиқ тош тузи; ёпма тош тузи; ёпма ангидрит; ёпма лойлар, аргиллитлар ва ҳоказолар. Тюбегатан галоген қатламининг тузилиши, коннинг марказий қисмида жойлашган таянч қудуғи мисолида кўриб чиқилади. Галоген қатлам 452,55м, уларнинг 4,55% (20,6м) калий горизонтини ташкил қилади. Намуналарни кимёвий таҳлили шуни кўрсатдики – асосий туз ҳосил қилувчи минераллар – галит (NaCl) ва сильвин (KCl) лардир; карналлит жуда оз учрайди. Ҳамма жойда турли миқдорларда ангидрит ва лой кузатилади. Лой миқдори кенг меъёрларда – юзли улушлардан 20%гача ва ундан ортиқ ҳолда алмашади. MgCl2 ва CaCl2 умуман ҳамма ерда унча кўп бўлмаган миқдорларда иштирок этади.
Турли зона кесимларидан олинган ҳар хил тош тузининг кимёвий таҳлили: галит NaCl миқдори 97,9% дан 100% гача, оз миқдори – CаCl2, CaSO4 ва KCl лардир (1-жадвал).
Тюбегатан конидаги турли кўринишдаги галитларнинг кимёвий таркиби.
1-жадвал
*Турлича минералогик намуналар Ўзбошгеология литология лабораториясидан олинган. Mg ва MgCl2 – маъдан таркибида чиқмаган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. А.В.Белотсветов, С.Д.Бесков, Н.Г.Ключников Химическая технология. М."Просвешения". 1976.
2. Қ. Ғафуров, И. Шамшидинов Минерал ўғитлар ва тузлар технологияси. Т.: “Фан ва технология”. 2007.
3. М.Э. Позин Технология минералних удобрений. Л.: Химия 1965.
4. Технология калийных удобрений / Под ред.В.В.Печковского. - Минск: Вышэйшая школа, 1978.-304 с.
5. Титков С.Н., Мамедов А.И., Соловьев Е.И. Обогащение калийных руд. - М.: Недра, 1982.-216 с.
6. Позин М.Е. Технология минеральных удобрений: Учебник для вўзов. - Л.: Химия, 1989.-С. 263-295.
7. Кашкаров О.Д., Соколов И.Д. Технология калийных удобрений. - Л., Химия, 1978. -248с.
8. Грабовенко В.А. Производство бесхлорных калийных удобрений. - Л.: Химия, 1980. -256с.
9. Александрович Х.М. Основы применения реагентов при флотации калийных руд. -Минск: Наука и техника, 1973. - 296 с.