Ҳайдаров Бекзод Ҳамза ўғли
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ассистент ўқитувчи
Ахбўтаева Гўзал Алиқул қизи
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали I-босқич талабаси
Юлдошева Барно Ҳусниддин қизи
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали I-босқич талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.7886855
Qabul qilindi: 02.05.2023
Crossref DOI: 10.24412/cl-37059-2023-05-23-27
Аннотация: Ушбу мақолада калий хом-ашёлари, табиий калийли тузлар, калий маъдани таркибига лой-карбонат жинслари, минераллар, қўшимчалар ва хлоридлар, сульфатлар ва силикатлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: сильвинит, шенит, лангбейнит, алунит, калий хлорид, глауконит, леонит, карналлит, нефелинли концентрат.
СЫРЬЕ С СОДЕРЖАНИЕМ КАЛИЯ. ПРИРОДНЫЕ СОЛИ КАЛИЯ
Аннотация: В статье представлена информация о калийном сырье, природных калийных солях, глинисто-карбонатных породах, минералах, добавках и хлоридах, сульфатах и силикатах в калийных рудах.
Ключевые слова: сильвинит, шенит, лангбейнит, алунит, хлористый калий, глауконит, леонит, карналлит, нефелиновый концентрат.
ASOSIY QISM.
Калий маъданлари – хлоридлар, сульфатлар ва силикатлардан иборат фойдали (калийни ўз ичига олган) минераллардан ва маъданга аралашиб қолган кераксиз жинс минераллари аралашмаларидан ҳосил бўлган тузли тоғ жинсларини ўз ичига олади.
1-жадвал.
Калий маъдани таркибига лой-карбонат жинслари, минераллар, қўшимчалар: галит – NaCl, гипс – CaSO4·2H2O, кизерит – MgSO4·4H2O лар киради.
Ернинг устки қаттиқ қатламида калий миқдори 1,5%га яқин. Калий кўп жинслардан таркиб топган алюмосиликатлар, дала шпатлари, гранитлар, шенитлар, қаттиқ қазиб олинадиган туз қатламлари ва туз эритмалари таркибига киради.
Калий маъданлари – уларда у ёки бу минераллар миқдорининг кўплиги бўйича аниқланади.
Калий маъданларининг қимматли аралашмалари – бром, йод, рубидий, мис, рух ва бошқалар.
Калийнинг муҳим тузларидан – хлорид, сульфат ва улардан ҳосил бўладиган минераллар ҳисобланади.
Денгиз ва океан сувларида тахминан 0,05% калий бор. Дунё океанидаги тахминан 1,370*106 км миқдоридаги сувда 7 * 1014 тонна K2O бор. Шундай қилиб дунё океани калийли бирикмаларнинг туганмас манбаидир.
Калийнинг хлориди ва бошқа галогенидлари NaCl турдаги сувли эритмалардан криссталланади. 0ºС дан юқорида (KF·2H2O дан ташқари) сувсиз тузлар кристалланади. Эвтектик температура KCl·H2O + муз = −9,8ºС га тенг, -5,3ºСда эрийдиган KCl·H2O кристаллогидрат мавжуд.
KCl кристалларнинг зичлиги тахминан 2,0 г/см³, эриш иссиқлиги 26,86 кЖ/моль; сублимация иссиқлиги (KCl кр.-KCl г.) 223,75 кЖ/моль. Калий галогенидларининг эриш ва қайнаш температураси I-F қатор бўйича ошиб боради.
2-жадвал.
Калий полигалогенидлар Kl3·3H2O, KlCl4 ва бошқаларни ҳосил қилади.
Калий галогенидларининг тўйинган сувли эритмалари қуйидаги эриган моддалар миқдорини (оғир. %) ташкил қилади.
3-жадвал.
KCl-NaCl-H2O тизимида эрувчанлик диаграммаси 2.1-расмда келтирилган.
1-расм.
KCl-NaCl-H2O системасининг 25 ва 100ºС даги эрувчанлиги
100ºС да тўйинган эритмалар устидаги сув буғи босими KCl учун – 567,8 мм. симоб устуни, K2SO4 учун – 723,8 мм. симоб устуни.
Калий тузлари, асосан, минерал ўғитлар сифатида қўлланилади. Калий саноати маҳсулотининг асосий турларидан бири калий хлорид ҳисобланади, унинг 95% минерал ўғитлар сифатида ишлатилади, қолган 5% ўювчи калий ва калийнинг бошқа бирикмаларига қайта ишланади.
Калийли ўғитсимон тузларининг умумий миқдоридан 8-10%, сифати хлор иони таъсири остида ёмонлашадиган хлорофоб экинлари (табак, цитрусли ва бошқалар) экилган тупроқни ўғитлаш учун, калий сульфати ва калий ва магний сульфатининг иккиланма тузлари (K2SO4·MgSO4), калиймагнезия турида ишлаб чиқилади.
Техник мақсадлар учун ишлаб чиқариладиган калий хлорид– оқартирувчи препарат сифатида ва портловчи моддалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган – ўювчи калий, хлорат, калий перхлоратни, фармацевтика ва фотография саноатида қўлланиладиган – бромид ва калий йодидни, махсус ойна (шиша) ва сир олиш учун қўлланиладиган – калий карбонатни, ёғочга шимдириш, газламаларни оқартириш ва бошқа мақсадлар учун – калий силикати (K2Si2O5)ни рудалардан олтинни ажратиб олиш учун реагент – калий цианидни, ҳавони регенерациялаш учун – калий пероксид (KO2) ва бошқа пероксид бирикмаларини ва бошқа калий бирикмаларини олиш учун қўлланилади. KCl кристаллари инфрақизил нурлар учун жуда юқори шаффофликка эга бўлади, шунинг учун улар айрим оптик асбобларда ишлатилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. А.В.Белотсветов, С.Д.Бесков, Н.Г.Ключников Химическая технология. М."Просвешения". 1976.
2. Қ. Ғафуров, И. Шамшидинов Минерал ўғитлар ва тузлар технологияси. Т.: “Фан ва технология”. 2007.
3. М.Э. Позин Технология минералних удобрений. Л.: Химия 1965.
4. Технология калийных удобрений / Под ред.В.В.Печковского. - Минск: Вышэйшая школа, 1978.-304с.
5. Титков С.Н., Мамедов А.И., Соловьев Е.И. Обогащение калийных руд. - М.: Недра, 1982.-216с.
6. Позин М.Е. Технология минеральных удобрений: Учебник для вўзов. - Л.: Химия, 1989.-С. 263-295.
7. Кашкаров О.Д., Соколов И.Д. Технология калийных удобрений. - Л., Химия, 1978. -248с.
8. Грабовенко В.А. Производство бесхлорных калийных удобрений. - Л.: Химия, 1980. -256с.
9. Александрович Х.М. Основы применения реагентов при флотации калийных руд. -Минск: Наука и техника, 1973. - 296с.