Найти тему

Суғурта мажбуриятлари ва қалтисликлар тушунчалари

Оглавление

Суғурта мажбуриятлари

Суғурта қилдирувчи ва Суғурталовчининг орасидаги суғурта мажбуриятлари бевосита суғурта шартномадан келиб чиқади. Суғурта шартномасини деганда бу ерда юридик жихатдан расмийлаштирилган иқтисодий суғурта муносабатлар тушунилади.

Яъни, суғурта мажбуриятлари – бу суғурта шартномада белгиланган суғурта қилдирувчи ва суғурталовчининг ўзаро мажбуриятларидир.

Суғурта қалтислиги

Суғурта мажбуриятларнинг негизида суғурта қалтислиги туради. Қалтислик кўп қиррали тушунча, лекин шартномалардаги маъноси куйдагини англатади:

Суғурта қалтислиги – бу бевосита суғурта ходисаси, яъни маълум хавфлар (айнан шу хавфлардан суғурта қилинади). Бу тушунишда белгиланган қалтисликлар суғурталовчининг суғурта мажбуриятларининг объекти сифатида тушунилади.

-2

Суғурта қалтисликларини пасайтириш тадбирлар тизими

Иқтисодий муносабатлар тизимида суғурта қалтисликларни пасайтириш ва чеклаш билан боғлиқ бўлган харакатлар қатисликни бошқариш деб номланади (риск-менежмент). Бу бошқариш уч асосий босқичда амалга оширилади:

· Иқтисодий субъектга (суғурта қилдирувчига) қалтислик (суғурта ходисаси) содир бўлганда қандай зарар етказилишини ўрганиш;

· Иқтисодий субъект (суғурта қилдирувчи) қалтислик (суғурта ходисаси) мобайнида унинг хавфлари билан қандай курашиши мумкин бўлган имкониятларни ўрганиш;

· Қалтислик натижасидаги зарарларни камайтириш ёки чеклаш бўйича тадбирларни ишлаб-чиқиш ва амалга ошириш.