Найти в Дзене
Jizzaxnews

1 апрель — Халқаро қушлар куни

1 апрель — Халқаро қушлар куни

Бугун қушларнинг экотизимдаги роли ва уларни ҳимоя қилиш зарурлигини эслатувчи муҳим экологик санадир.

Ушбу куннинг асосий мақсади қушлар ва уларнинг яшаш жойларини муҳофаза қилишга эътибор қаратишдир.

Қушлар экотизимимизнинг ажралмас қисмидир. Улар тупроқни зараркунандалардан тозалаш, ўсимлик уруғларини тарқатишда муҳим аҳамиятга эга, шунингдек, сайраши билан завқ бағишлайди.

Aммо кўплаб турлар яшаш жойларини йўқотиш, ифлосланиш ва браконьерлик туфайли йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. Биз қилаётган ҳар бир ҳаракат муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимиз табиий меросига ғамхўрлик қилиш қушлар ва уларнинг яшаш жойларини асраб-авайлашга хизмат қилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе