Тарихий воқеа: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон “Абадий дўстлик тўғрисида”ги Хўжанд декларациясини имзолади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқдош давлатларга айланди. Хўжандда икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённома имзоланди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Тарихий воқеа: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон “Абадий дўстлик тўғрисида”ги Хўжанд декларациясини имзолади
31 марта 202531 мар 2025
1
~1 мин