8 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 40 фоизга ошди Мутахассисларга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўртача 5-6 фоизга ўсиши электр энергиясига бўлган талабни 10-15 фоизга ортишига олиб келди. Ортиб бораётган ички эҳтиёжни қондириш мақсадида давлат кенг кўламда амалий чоралар кўряпти. Бу ҳақда бугун энергетика мавзусидаги брифингда айтилди. Брифингда келтирилган маълумотларга кўра, 2024 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2016 йилга нисбатан 22,5 млрд. киловатт соат ёки 38 фоизга ошган. Бу кўрсаткичлар мамлакатимизда электр энергияси соҳасидаги юқори салоҳиятдан далолат бўлиб, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ўсиши учун муҳим пойдевор яратмоқда. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли электр энергиясидан оқилона фойдаланиш маданиятига риоя қилиши, тежамкор бўлиши муҳим ҳисобланади. Шундагина ишимизда, кундалик ҳаётимизда ҳам барака, ҳам унум бўлади.
8 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 40 фоизга ошди
29 марта 202529 мар 2025
~1 мин