Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

“Қуёшли хонадон” дастури

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 12 млрд сўмдан ортиқ тўлов ўтказиб берилди! Бугунги энергетика мавзусида ташкил этилган тадбирда муҳим рақамлар келтирилди. Жумладан, ўтган йили “Қуёшли хонадон” дастури доирасида уйига қуёш панели ўрнатган 10 826 нафар фуқаро давлат тармоғига 12 млн 182 минг кВт⋅соат электр етказиб бергани ҳамда бунинг эвазига давлат томонидан уларга жами 12 млрд 182 млн сўм тўлаб берилгани билдирилди. Барча тўловлар фуқароларнинг банк карталарига Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ” мобиль иловаси орқали ўтказиб берилган. Ушбу тизим қуёш энергиясидан фойдаланишни рағбатлантириб, электр таъминотини барқарорлаштиради. Шу билан бирга, аҳоли учун қўшимча даромад манбаига айланиб бормоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

“Қуёшли хонадон” дастури:

фуқароларга 12 млрд сўмдан ортиқ тўлов ўтказиб берилди!

Бугунги энергетика мавзусида ташкил этилган тадбирда муҳим рақамлар келтирилди.

Жумладан, ўтган йили “Қуёшли хонадон” дастури доирасида уйига қуёш панели ўрнатган 10 826 нафар фуқаро давлат тармоғига 12 млн 182 минг кВт⋅соат электр етказиб бергани ҳамда бунинг эвазига давлат томонидан уларга жами 12 млрд 182 млн сўм тўлаб берилгани билдирилди.

Барча тўловлар фуқароларнинг банк карталарига Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ” мобиль иловаси орқали ўтказиб берилган.

Ушбу тизим қуёш энергиясидан фойдаланишни рағбатлантириб, электр таъминотини барқарорлаштиради. Шу билан бирга, аҳоли учун қўшимча даромад манбаига айланиб бормоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе