Маҳаллаларда электрдан муаммо бўлмайди!
Глобал иқлим ўзгариши ва табиий ресурсларнинг камайиши яшил энергетикага бўлган талабни оширди.
Ўзбекистон ҳам бундан четда қолгани йўқ. Навоийнинг Кармана, Самарқанднинг Нуробод, Жиззахнинг Ғаллаорол туманларида йирик қуёш фотоэлектр станциялари, Навоийнинг Томди, Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманларида улкан шамол электр станциялари барпо этилмоқда.
Шунингдек, Чорвоқ ГЭС, Фарҳод ГЭС ва Қайроққум ГЭС каби станциялар ишлаб турибди.
Ана энди, яшил энергетика ишлаб чиқишнинг янги босқичига ўтамиз.
✅300 та маҳаллада 100 мегаваттли қуёш станциялари барпо этилади. Бу орқали 45 миллион куб метр газ тежалади!
✅Канал ва сойларда 1000 дан зиёд микро ГЭСлар қурилиб, 175 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилади ва 40 миллион куб метр газ тежалади!
✅Қуёш панелли чироқлар билан шаҳар ва қишлоқ кўчалари ёритилиб, йилига 100 миллион киловатт соат электр тежалади!
Йил якунигача1,1 миллиард куб метр газ ва 2,6 миллиард киловатт соат электр энергияси тежалиши кутилмоқда.