Бугун Жиззахда "Ecо-Save Аral -2025 va Inson uchun" Халқаро хайрия ва экологик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
Ушбу мусобақа атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, экологик онгни ошириш ва яшил иқтисодиёт ғояларини илгари суриш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақада жами 2500 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди. Улар орасида спортчилардан тортиб, экология фанлари мутахассисларигача бўлган кенг қатлам бор. Мусобақа экологик муаммолар ҳақида жамоатчиликни огоҳ қилиш ва одамларни соғлом турмуш тарзига чақиришда муҳим ўрин тутди.
Марафонда фахрли ўринларни қўлга киритганларга эсдалик совғалари топширилди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе