20-асрнинг бошларида шотландиялик фермер ишдан уйга қайтаётган эди. Бир ботқоқлик олдидан ўтаётганда бир болакайнинг ёрдам сўраб бақираётганини эшитиб қолади. Фермер дарҳол югуриб бориб болани жуда катта қийинчилик билан қутқаради. Фермер болани уйига олиб кетмоқчи бўлиб уни уйига таклиф қилади, лекин бола уни отаси кутаётганлигини, хавотир олиши мумкинлигини айтиб тезда уйига кетади. Эртаси куни тонгда фермернинг уйига жуда ҳам кўркам от аравада бир одам келади ва: - Менинг ўғлимни сиз кеча қутқариб қолдингизми? - Ҳа, мен - дея жавоб берди фермер! - Мен сизга қанча беришиб керак, деди ҳалиги одам. - Мени хафа қиляпсиз, мени ўз бурчимни бажардим, менинг ўрнимда ҳамма шундай қилар эди, - деди фермер. - Йўқ, мен буни шундай қолдира олмайман, мен сизга пул бермоқчиман, миннадорчилик юзасидан. - Мен бу мавзуда сиз билан гаплашишни хоҳламайман дея ҳалиги фермер энди бурилиб кетмоқчи бўлиб турганда унинг ўғли уйдан югуриб чиқади. - Бу сизнинг ўғлингизми, - деб сўради ҳали