Найти в Дзене
tashpmi_press

​​СИЗ ДОИМО ЁДИМИЗДАСИЗ

​​СИЗ ДОИМО ЁДИМИЗДАСИЗ

Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхоналари билан ҳамкорликда Туркистонлик талабаларнинг Германияга таҳсил олиш учун юборилганлигининг 100 йиллигига бағишланган “УЛАР ГЕРМАНИЯДА ЎҚИГАН ЭДИЛАР” номли кўргазмасини очилиши ҳамда “31-август Қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиш куни” муносабати билан “Сиз доимо ёдимиздасиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, т.ф.д., профессор - Баҳтиёр Хасанов кириш сўзи билан очди. Шунингдек, кечада “Улар Германияда ўқиган эдилар” ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тадбир давомида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи етакчи илмий ходими, академик - Наим Каримов, музей бош илмий ходими, тарих фанлари бўйича PhD - Баҳром Ирзаев, Тадқиқотчи олим, т.ф.н. Шерали Турдиевнинг қизи, таниқли шоира, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Узбек, рус ва лотин тиллари кафедраси мудири, филология фанлари номзоди - Кавсар Турдиевалар Қатағон қурбонлари тўғрисидаги қизиқарли ва аянчли тақдирлар ҳақида маълумот бердилар.

Тадбирда Ўзбекистон Давлат сатира театри актёрлари томонидан “Падаркуш” спектаклидан ҳамда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат театри актёрлари томонидан “Усмон Носир” спектаклидан парчалар қўйилди. Актёрлар томонидан ариялар куйланди, монологлар тингланди.

Тадбирда 1-даражали Меҳнат фахрийси, ҳофиз, лирик хонанда Ғайбулла Қулабдуллаев мумтоз қўшиқлардан ижро этди.

Тадбир сўнггида, Ўзбекистон давлат хореографияси Академияси катта ўқитувчиси, филология фанлари доктори, доцент-Ҳулкар Ҳамроева ва бошқалар ўз фикрларида Адабиётшунос олим Шерали Турдиев ўзининг кўп йиллик машаққатли изланишларидан сўнг «Улар Германияда ўқиган эдилар» номли китобини шу ҳақда ёзганлиги, ундаги маълумотлар, қатағонга учраганлар, хотиралар, 20-йилларда нашр этилган бир қатор газеталарда босилган мақолалар, Давлат ва Давлат Хавфсизлик Комитети ҳужжатлари асосида, уларнинг чигал ва машъум тақдирини ёритганлиги тўғрисидаги маълумотларни бериб ўтдилар.

Тадбир жараёнида музейда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи томонидан тайёрланган “Қатағон қурбонлари” фото кўргазмаси ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича 4-босқич талабаси Аҳмедов Тохиржоннинг “Маърифатпарвар зиёлиларимиз” мавзусидаги ҳайкалтарошлик асарлари кўргазмаси намойиш этилди.

@daminovbotirturgunpulatovich

@tashpmi_press