“Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти маъмурлари Ўзбекистонда фирибгарларнинг энг тарқалган ҳийлаларига тушиб қолмаслик учун еттига тавсияни ишлаб чиқишган. Бу каби хавфларга дайди ёнғинчилар ва электриклар, сохта асал, квартира ва дачалар ижараси, наркокурьер бўлиб ишлаш таклифи ва ҳоказолар киради. Электрощитларни таъмирлаш учун 25 минг сўмдан пул йиғиш Бу талаб хусусий компания вакиллари томонидан қўйилади. Сиз уларга пул беришга мажбур эмас. Истасангиз, улар билан шартнома тузишингиз мумкин ва улар эҳтимол, щитларни вақти-вақти билан текшириб туришар Таҳририят томонидан бу рўйхатга “айёр” газчиларни қўшмоқчи эдик. Айни кунларда “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёни кетмоқда. Айрим виждонсиз кишилар ҳисоблагичларни ўрнатиш учун 30 мингдан 300 минг сўмгача талаб қилиши мумкин. Бу учун пул берманг. Барча эҳтиёт қисмлари бюджет ҳисобидан қопланади. Агар шу муаммо юзага келса, “Ҳудудгазтаъминот”нинг қисқа 1104 телефон рақамига қўнғироқ қилинг. Ёнғин хавфсизлиги учун йиғим Номаълум шахслар
Ўзбекистонда фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун еттита тавсия
4 августа 20224 авг 2022
2 мин