Аҳмад полвон (Толиббоев) (1865 — Тошкент ш. Шайхонтоҳур мавзеи — 1914) —машҳур ўзбек полвони. Ёшлигидан курашга қизиқди. 1895 йили машҳур немис полвони Риппель (вазни 133 кг) Тошкентга келганда у билан циркда беллашди ва енгди. Кураги ерга тегмай юрган қувалик Хўжа полвон ҳам Аҳмад полвонга бас келолмайди (1904 й.). Аҳмад полвон биринчи бор французча кураш мусобақасида иштирок этиб, 1911 йилда Германия чемпиони Гюгнер устидан ғалаба қозонди.