«Эрига итоатсиз аёлнинг дуоси қабул бўлмайди!»
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ ۚ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ ۚ وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ ۖ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا ۗ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا
Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир.»
(Нисо сураси, 34-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Уч тоифа одамнинг намози мақбул бўлмайди ва бирорта яхшилиги осмонга кўтарилмайди.
1) Қочоқ қулнинг то хўжайинларига қайтиб, қўлини уларнинг қўлларига қўймагунча; 2) Эрини ғазаблантирган, норизо қилган аёлнинг то эри ундан рози бўлмагунча;
3) Ва мастнинг то ўзига келмагунча”
(Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма ривояти).
Ривоят қилинадики, аёл қиёмат куни биринчи бўлиб, намоз ва эридан сўралади.
Аллоҳ барча аёлларни эрига итоат қилишга насиб қилсин. Албатта, У марҳаматли ва саховатли зотдир.
Расмий сайт: rivoyatlar.ru
Ижтимои-тармоқларимиз👇
Instagram | Vk | Facebook | YouTube | Ok | Дзен
Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪ @Rivoyatlar ☪
➖➖➖➖➖➖➖➖➖