Доимий очлик ҳиссини чақирувчи асосий 7 та касаллик
1. Йод етишмовчилиги ёки буқоқ мавжуд бўлганида
2. Қандли диабет
3. Юқори кислотали гастрит ёки сурункали гастрит , ошқозон ичак касалликлари
4. Булимия
5. Камқонлик
6.ПМС Менструация олди синдроми, бу вақтда асабийлик сабаб нималарнидир еб ,масалан асосан ширинликлар билан ўзингизни тинчлантиришга харакат қиласиз
7. Авитаминоз , айрим витаминлар етишмаганида хам сиз доим нимадир етишмаётганини хис қилиб қорин тўйдириб шу етишмовчиликни ўрнини тўлдиришга харакат қиласиз.
Эътибор беринг , хаммаси нимадир етишмаётгани учун сиз егулик билан тўлдираяпсиз.
Хозирги вақтда Озиш марафонлари , пархезлар кўплаб ишлаб чиқилган озиш марафонлари асосан тўғри овқатланиш программаси асосида оздиришади.
Лекин яна бир озиш марафони ёки услуби борки бу хам бўлса
🎀 психологик тарафдан озишга ёрдам бериладиган услуб:
– Нега семириб кетдингиз?
– Нега ўзингизни бошқара олмайдиган даражада кўп таом истеьмол қилаяпсиз.
– Нега озишим керак, хунук бўлиб кетаяпман , соғлигим ёмонлашаяпти дейсизу лекин бошлай олмайсиз, бошласангиз хам 2,3 кундаёқ ташлаб қўясиз?.
🎀 Психологик тарафдан озишга ёрдам берилганда сизнинг хаётингизда бўлаётган муаммолар, тушунчангиздаги хавотир , қўрқув, сизга меҳр, эьтибор етишмаётгани, қандайдир кризис холати ёки асабингиз нотинчлиги сабаб семираётганингизни ва шу омилларни егулик билан енгмоқчи бўлаётганингизни урганиб чиқиб сизга бундай холатда фикрлашингиз қандай бўлиши кераклигини , қандай йўл тутишингиз кераклигини, муаммони қандай ҳал қилишингизни ўргатиб таомга нисбатан муносабатингизни ўзгартиради.