Найти тему
tashpmi_press

​​КАВСАР ТУРДИЕВА «БОЛАЛАР ВА ЁШЛАР УЧУН ЭНГ ЯХШИ КИТОБ» ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ

​​КАВСАР ТУРДИЕВА «БОЛАЛАР ВА ЁШЛАР УЧУН ЭНГ ЯХШИ КИТОБ» ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ

«Ёшлар ўртасида китобхонликни, мутолаа маданиятини ривожлантириш доимий эътиборимиз марказида бўлади. Фарзандларимизга мўлжалланган бадиий адабиётларни кўпайтириш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш мақсадида «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танловини ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда муаллифлар учун биринчи ўринга – 100 миллион сўм, иккинчи ўринга – 75 миллион сўм, учинчи ўринга – 50 миллион сўм мукофот берилади...» – Мамлакат раҳбарининг мазкур сўзлари билан бошланган катта лойиҳа – «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танлови якунланиб, ғолиблар аниқланди.

Ўзбек адабиётининг жонкуяр ижодкорлари ҳамда Ўзбекистоннинг келажаги бўлган ёш ёзувчиларга мукофотлар топширилди.

Ўзбек болалар адиблари учун қизил гилам тўшалган йўлак, гўзал саҳна безаклари, бўри, тулки, ялмоғиз кампир, Зумрад ва Қиммат каби ўзбек эртакларининг қаҳрамонлари қуршовида саҳнага кўтарилаётган танлов ғолиблари ўзини эртаклар шаҳрига тушиб қолгандек ҳис этишди.

Танловнинг ғолиблари қаторида “Энг яхши муаллифлик иши” номинацияси бўйича севимли болалар адибларидан бўлган Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Ўзбек тили ва адабиёти, рус ва лотин тиллари кафедраси мудири Кавсар Турдиева ғолибликни қўлга киритди ва 20 000 000 сўмлик ваучерга эга бўлдилар.

Тақдирлаш маросими турли саҳна чиқишлар, турли спектакллардан парча, куй-қўшиқлар, болажонларнинг шеърий чиқишлари билан кўтаринки кайфиятда ўтди.

@daminovbotirturgunpulatovich

@tashpmi_press