Найти в Дзене
tashpmi_press

ТОШПТИДА “КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ТАЛАБА-ЁШЛАР НИГОҲИДА” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

ТОШПТИДА “КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ТАЛАБА-ЁШЛАР НИГОҲИДА” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 1 июль куни Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда институт ходимлари ва талабалари билан “Конституциявий ислоҳотлар талаба-ёшлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мажлисда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлис аввалида Ёшлар парламенти раиси Ш.Жолдасова томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашининг қўшма мажлислари ҳамда Конституциявий комиссия йиғилишларининг мазмун моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз Президентининг шу йил 20 июнь куни Комиссия аъзолари билан учрашгани комиссия ишига янгича мазмун-моҳият олиб кирди. Фуқароларимиздан келган таклифлар ҳамда Давлатимиз раҳбарининг мазкур учрашувда илгари сурган таклиф ва ғоялари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

Хусусан, давлат иқтидорли ёшларни, уларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришларини кафолатлаши; ҳар ким ахборот ресурслари, коммуникация технологиялари ва интернетдан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши; олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари қонунларда белгиланган доирада ўз-ўзини бошқариш, академик эркинлик, тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга бўлиши каби таклифлар талаба ёшлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Муҳокамалар жараёнида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги. Унинг матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари ҳамда www.meningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида эълон қилинганлиги ҳақида маълумот берилди.

Сўзга чиқувчи ёшлар халқимизнинг янги даврдаги ўзгаришларга бефарқ бўлмасдан, ўзлари ташаббус кўрсатиб, мамлакатда кечаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини ҳамда конституциявий ислоҳотларни хайрихоҳлик ва якдиллик билан қўллаб-қувватлаганини алоҳида таъкидладилар.

@daminovbotirturgunpulatovich

@tashpmi_press