Найти в Дзене
tashpmi_press

ТОШПТИ ЖАМОАСИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИГА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТМОҚДА

ТОШПТИ ЖАМОАСИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИГА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТМОҚДА

Президентнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида белгиланган муҳим вазифалар ижроси бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудларда соғломлаштириш акциялари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбир энди Тошкент вилоятида ҳам бўлиб ўтмоқда ва унда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори профессор Б.Т. Даминов бошчилигидаги институт жамоаси жойлардаги аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт муассасаларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, фаолиятига кўмаклашиш мақсадида иштирок этмоқда.

Пойтахталик шифокорлар, етакчи олимлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ Тошкент вилоятининг Қибрай, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманларида соғлиқни сақлаш тизимини аҳолига янада яқинлаштириш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамровини ошириш, юқори технологик тиббий муолажаларни ўтказиш борасида ўз ечимини кутаётган масалалар, муаммо ва камчиликларни бартараф этишга кўмаклашишмоқда.

Масалан, институтнинг терапевт, педиатр, хирург, травматолог, кардиолог, невропатолог, нефролог, уролог, эндокринолог, офтальмолог ва бошқа мутахассисликлар бўйича етакчи олимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда юқори малакали шифокорлари, айни пайтда улар маҳаллий ҳамкасблари билан биргаликда аҳолимизга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишга кўмаклашиш, вилоят аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида тиббиёт муассасаларнинг иш фаолияти билан танишиб, беморларни даволаш жараёнида бевосита қатнашиб, жойларда юқори технологик операциялар ва тиббий муолажаларни ўтказишмоқда.

Шунингдек, пойтахтдан келган мутахассислар гуруҳлар кесимида вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманига тақсимланиб, жойларда «хонадонбай» тамойили асосида аҳоли саломатлиги, уларни қийнаётган тиббиётга доир муаммоларни ўрганмоқда.

Бундан ташқари, тажрибали мутахассислар маҳаллий шифокорларга амалий ва услубий ёрдам сифатида ўқув-семинарлар, тренинг ва маҳорат дарсларини ўтказмоқдалар. Ҳар куни вилоятдаги ҳамкасбларига касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича ўз маслаҳатларини бериб амалий жараёнда фаол иштирок этмоқдалар.

@daminovbotirturgunpulatovich

@tashpmi_press