ТИББИЁТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ 2022 йил 30 май куни Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Тошкент вилояти хокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва иш берувчи раҳбар ходимлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаётган битирувчи талаба-ёшларни доимий яшаш жойларига ишга таклиф қилиш мақсадида тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Арзикулов Тўрақул Содиқович сўзга чиқиб, вилоятда тиббиёт муассасаларида яратилган шарт-шароитлар тўғрисида гапириб ўтди. Бундан ташқари туман тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ҳам сўзга чиқиб, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ёш кадрларга бўлган талаб ҳамда ёш битирувчилар учун яратилаётган имтиёзлар ҳақида сўзладилар. Шунингдек, тадбирда ССБ бошлиғи ва туман рахбарлари талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар. Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси рахбарлари доимий яшаш манзили бўйича хар бир талаба билан бирма-бир алоҳида суҳбат ўтказдилар.
ТИББИЁТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
31 мая 202231 мая 2022
3
1 мин