Найти тему
НАФИС ОЛАМ

ОЗИШ УЧУН КОИДАЛАР

Озиш ва соглик учун зарур қоидалар

Қорнингиз оч бўлмагунча овқат ейишга шошилманг – бу сиз риоя қилишингиз керак булган энг асосий қоидалардан бири. Биз одатда рефлекс бўйича овқатланишга ўрганганмиз. Соат 7да нонушта, соат 13 да тушлик ва соат 20да эса кечки овқат. Бу ўнчалик ҳам тўғри эмас. Кўзга кўринган мутахассислар, мен ҳам шу фикрга қўшиламан, қорнингиз очмагунча нонушта қилмасликни тавсия этишади. Тасаввур қилинг, эрталаб турдингиз, ҳали ўзингизни унчалик ҳам яхши ҳис қилмаяпсиз, чунки танангиз ҳали тўлиқ уйғонгани йўк. Бунга одатда 30 минут керак бўлади. Бизнинг кечқурун еган овқатимиз ҳали тўлиқ ҳазм бўлмаган бўлади, айниқса агар гўшт маҳсулотларини истеъмол қилган бўлсак.

Лекин шунга қарамасдан биз дарҳол нонуштага ўтирамиз. 2-3 дона тухум еймиз нон билан, колбаса, сосиска еймиз. Унинг устига, бу махсулотларни чой билан бирга истеъмол қиламиз. Бу умуман нотўғри амалиёт ҳисобланади ва шунинг учун ҳам кўпчилигимиз касалмиз. Овқат билан бир пайтда суюқлик ичиш масаласига ҳали яна қайтамиз.

Сизга маслаҳатим, бугун ёки эртага бир тест ўтказиб кўринг. Қорнингиз очса нонушта қилинг, агар оч бўлмасангиз хеч нарса еманг. Фарқини кўрасиз. Қачон қорнингиз оч бўлса шунда овкат енг.

Сизда биринчи кунларда қалбаки очлик ҳолати кузатилиши мумкин, лекин бу 2-3 кунда ўтиб кетади. Муборак рамазон кунларини бир эсга олинг, сиз анчагача қорнингиз оч бўлганини сезмагансиз, тўғрими.

Эрталаб уйғонгандан кейин биринчи қиладиган ишимиз бир стакан иссиқ сув ичамиз. Ҳозирча бир стакан етади. Сувнинг миқдорини аста аста ошириб борамиз ва 4 стаканга етказамиз. Танасида, айниқса буйракда, муаммолари бор инсонларга сув ҳажмини кўпайтириш тавсия этилмайди. Бу масалага ҳали кайтамиз, хозирча сизга 1 стакан иссиқ сув етади. Иссиқ сув барча органлар орқали ўтиб, уларни тозалайди, тун давомида йиғилган шлаклардан халос этади, ва овқатни ҳазм қилиш органларини ишга тайёрлайди.

Лекин қорин оч бўлмагунча овкат еманг деган маслаҳатимиз табиатан соғлом,

овқат ҳазм қилиш тизими яхши ишлайдиган инсонларга тааллуқли эмас. Улар ҳамма нарсани еб ҳазм қилиши мумкин. Бу ердаги тавсиялар ошқозон ва ичак тизими яхши фаолият кўрсатмайдиган, қабзиятга мойиллиги бор ва касал одамларга мўлжалланган. Лекин афсуски, ҳозирги замонда кўпчилигимизда, айникса 50 ёшдан ошган инсонларда, турли туман касалликлар бўй кўрсатган бўлиб чиқаяпти. Агар соғлом бўлсангиз, ҳоҳлаган нарсани ейишингиз мумкин, агар касал бўлсангиз бу тавсиялар сизлар учун.

Қорин оч қолиши учун сиз кунига жуда булмаганда бир марта катта ҳожатга боришингиз керак. Бу нихоятда муҳим амалиёт ҳисобланади, лекин баъзи инсонлар 2-3 кунлаб катта ҳожатга боришмайди. Буни халқ табобати ва машқлар воситасида тартибга солишнинг иложи бор ва биз бу муаммога албатта қайтамиз. Ҳозир эса бир стакан иссиқ сув ичамиз ва қўл-юзимизни ювиб 10-15 минут жисмоний машқлар бажарамиз. Ундан кейин осмонга караб ётамиз ва қорнимизни массаж килишга киришамиз. Соат стрелкаси йўналишида қорнимизни 100 марта массаж қиламиз, яъни сийпалаймиз. Массажни киндик атрофидан бошлаб унинг амплитудасини аста аста кенгайтириб борамиз.

Бошида майин ҳаракатлар билан бошланг ва аста аста босимни оширсангиз бўлади. Шошилманг, аста аста малакангиз ошиб боради. Массажни тугатгач хожатхонага бир кириб чиқишга ҳаракат қилинг, агар хаммаси жойида бўлса, ана энди нонушта қилсангиз хам булади. Нима дедингиз? Дарвоқе, бир стакан сув ичганингизга хам 30 минут бўлди, тўғрими? Баракалла.

Саломатликнинг яна бир олтин қоидаси: сувни овкат ейишдан 30 минут олдин ичинг, овқатланган кейин эса 2 соатдан кейин сув еки чой ичсангиз бўлади. Овқат билан зинҳор сув еки чой ичманг.