Хабарингиз бор, 11 март куни Баҳрайннинг Манама шаҳрида Brave CF промоушени навбатдаги жанг кечасини ташкил этади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу оқшомда юртимизнинг энг кўзга кўринган ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев (34-8-2-1N/C) ҳам октагонга кўтарилади. Унга бразилиялик Луис Фелипе Диас (14-3) рақиблик қилади. Жангдан аввал барчада турлича фикр ва мулоҳазалар бўлиши табиий. Биз ҳам бу борада ўз қарашларимиз билан ўртоқлашмоқчимиз... Луис Фелипе Диас ҳақида... Луис Фелипе 1995 йил Бразилияда таваллуд топган, 27 ёшда. Баъзаси жиу-житсу шунингдек, муайтай ва кикбоксинг билан ҳам шуғулланган. Одатда у "стойка"да жанг ўтказишни ҳуш кўради. Асосий зарбани ўнг қўлда беради. Умуман олганда, ҳар икки қўлида бирдек зарба йўллай олади. Бўйи 180.34 см. Албатта, Бразилия вакилларининг ҳар доим жиу-житсуси кучли бўлган. Шунинг учун улар "партер"да жуда ҳавфли кўриниш олади. Луис Фелипе Диас профессионал фаолиятини 2017 йилда бошлаган ва ҳозирга келиб, 14 та ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Ға