Келинг, тарихдаги ўрни қоронғу ва сирли бўлган Россия ҳақида суҳбатни давом эттирамиз. У ҳақида фикрлар жуда фарқли бўлиб, "халқлар қамоқхонаси"дан то "жаҳон сивилизацияси маёқчаси"гачадир. Бу борада кўпчилик тадқиқотчилар ҳаддан ошиб кетадилар, бу тубдан нотўғри. Россиянинг дунёдаги ўрни ва ролини тушунтиришга уриниш миллий ёки сиёсий манфаатларга асосланмаслиги керак. Дунё анча мураккаб ва ҳиссий қарашлардан юқоридир ва шу билан бирга тушунтириш учун осондир. Албатта, воқеликни идрок этишнинг тўғри усули орқали.
Аммо "расмий тарих" қандай иккиюзламачилик қилишига қаранг. Бир қарасанг Россия Европани қутқаради, бир қарасанг даҳшатли чор режими ҳаммаги зулм қилади. Бир қарасанг Совет Иттифоқи бутун инсониятни қутқаради ёки улар "эркин дунё"ни қул қилишни хоҳлаган шайтоний Bolsheviks™ бўлиб чиқади ва ҳоказо.
Албатта, одамлар ёшликдаги "таълим" жараёнида эга бўлган билимларга доимо мурожаат қилишади. Кўпчилик мақтанадиган ушбу "таълим" ҳақида бир неча сўз айтиш керак. Аниқ тушунилиши керак бўлган биринчи нарса шуки: тушунилмаган билим энг камида фойдасиз бўлиб, кўпинча зарарли бўлади, айниқса бу билим нотўғри бўлса. Аммо одамлар болалар боғчасида, мактабда ёки коллежда ўргатилган нарсанинг энг юқори ҳақиқат эканлигига жиддий ишонишади. "Ҳа, буни ҳамма билади", "буни мактабда ўргатишган" ва ҳоказо .
Ваҳоланки "таълим" деган нарса болалар ва ёшларнинг бўм-бўш онгига сингдирилган қолиплар йиғиндисидан бошқа нарса эмас. Мактаб "зомбиқути"дан кўра кучлироқ даражада мияни ювади (телевидение фақат ёрдамчи функцияни бажаради). Ва (дарвоқе, "таълим" атамасининг ўзи ҳам) инсоннинг шахсиятини шакллантирадиган бу қолиплар муайян мақсадлар учун тайёрланади. Бу Пифагор томонидан тузатилган тизимдир.
Келинг энди Россияга қайтиб, у "қандай шаклланганини" тушунишга ҳаракат қилайлик. Бунинг учун биз ушбу ҳудудларда Россиянинг ўтмишдоши бўлган Жучи Улусининг тарихини кўриб чиқамиз, аммо, биз бу "тарих"ни ким, қандай ва нима учун ёзилганлигини ёдда тутамиз. Яъни, бу тарих ясалди ва кейинчалик "рус халқи"нинг онгига қўйилди.
Мен шунчаки СССРда тан олинган тарих фанининг нуронийлари рўйхатини келтираман: В. V. Бартолд, Б. Я. Владимирцов, И. P. Петрушевский, Ф. В. Баллод, Г. A. Федоров-Давйдов, М. Г. Крамаровский, А. Ю. Якубовский, Г. С. Саблуков, О. М. Ковалевский, С. М. Соловёв, В. О. Ключевский, В. Н. Татишчев, П. Н. Милюков, В. Г. Тизенгаузен. Рўйхатни жуда узоқ давом эттириш мумкин.
Кўриб турганингиздек, мен Шестаков, Карпов, Рыбаков ёки Гущин каби чуқур мафкуравий "олимлар" ҳақида атайлаб гапирмадим, гарчи совет халқи уларнинг дарсликларидан ўрганган бўлса ҳам. Мен Лев Николаевич Гумилёвни "мўғуллар" апологетикасини ҳам киритмадим. Фақат мўтадил ва аниқ олимлар, инқилобдан олдинги ва советларни киритдим. Зеро уларнинг асарларига расмий тарих асосланади. Гарчи бу "олим"ларнинг нуқтаи назари, яшаган вақти ва келиб чиқиши жиҳатидан ҳар хил бўлса-да, лекин уларнинг умумий томони бор. Уларнинг барчаси мутлақо европацентристлардир.
Буларнинг барча тадқиқотлари моҳияти Ключевский томонидан жуда яхши ифодаланган: "Ёввойи Осиё билан минг йиллик ва адоватли қўшничилик - бу шундай ҳолатки, Россиянинг тарихий ҳаётидаги бир нечта европача камчиликларини қоплаши мумкин". Мана, Европа олдида оқланиш, бу тарих фанининг барча нуронийлари асарларининг асосий мақсадидир. Айнан шу мақсадда улар ўзларининг тор йўналтирилган нуқтаи назарини ҳаммага сингдирган ҳолда ишладилар ва яшадилар.
Жараёнларни тўғри тушуниш учун Россиянинг пайдо бўлиши тарихини, яъни Жўчи Улуси таркибида - марказлашган Москва давлатининг пайдо бўлишини ўрганиш керак. У ўрта асрлардаги Евросиё ойкуменининг бир чеккасида, кучли давлат сифатида шаклланишига умуман қулай бўлмаган шароитларда шаклланди.
Марказий ва ундан ҳам кўпроқ Шимолий Россия яшаш учун жуда қийин жой. Ҳудуд қулай эмас. Айтмоқчиманки, деҳқончилик учун қулай бўлмаган ҳудуд. Совуқ континентал иқлим, қисқа вегетация даврли ва унимдорлиги паст тупроқлар. Ҳатто, ушбу ҳудудда фақат омон қолиш учун зарур бўлган маҳсулотни олиш ҳам муайян қийинчиликлар билан боғлиқ. Ва карвон йўллари бу нотекис эрларни айланиб ўтишган, шунинг учун улардан даромад бўлмаган.
Охир-оқибат буюк империяга айланган Россиянинг бошқа давлатлардан фарқи ҳам шунда эди. Дастлаб, унда империя қурилиши учун зарур бўлган қўшимча манба йўқ эди. Бироқ, империя пайдо бўлди. Қандай қилиб?
Ҳаммаси мўғул-татар босқинидан бошланди. Қўшимча қилиб шуни айтишим керакки, "мўғуллар" таърифи жуда зиддиятли, аммо уни ўрганиш ушбу мақола доирасига кирмайди, шунинг учун мен расмий терминологиядан фойдаланаман. Хуллас, тарих китоблари бизга тақдим этган шаклда ҳеч қандай "мўғуллар" босқинчилиги бўлмаган. Мисол учун логистиканинг оддий ҳисоб-китоби, ўша пайтдаги шароитларда бундай ҳарбий қўшинлар ҳажмини кўчиришнинг иложи йўқлигини кўрсатади. Негадир одамлар ХII асрда йўллар ҳозиргидек бўлган деб ўйлашади. Дарҳақиқат, Марказий Россия ва Сибирнинг улкан чўл кенгликлари йил давомида кўп одамлар, айниқса отлиқлар ҳаракати учун деярли яроқсиз эди. Тасаввур қилинг-а, 300 000 қўшин ва ҳар бирига иккитадан от, бу 600 000 от дегани! қўшимчасига аравачалар. Бу отларни қандай қилиб боқилади? бундай расмий тарихдаги номувофиқликлар жуда кўп.
Мен мўғулларнинг босиб олишини инкор этмайман, шунчаки унинг кўриниши бошқача бўлган. Русда даҳшатли дашти-қипчоқни қизиқтирадиган нарса йўқ эди - на ҳосилдор ўтлар, на яйловлар, на моҳир ҳунармандлар билан бой шаҳарлар. Магар фақат қуллар бор эди. Никел ва нефт ҳали фойдали ресурс эмас эди. Шундай қилиб - фақат ўрмонлар ва ботқоқликлар, буткул инфратузилмасиз кичик шаҳарлар. Бундан ташқари ноқулай иқлим.
Шундай қилиб, мўғуллар Россияда жисмонан ўзини кўрсатишни истамай, унга ҳомийлик қилишга киришдилар. Яъни, улар князлик бизнесидан улуш, ҳисса ва ясакни қабул қила бошлашди. Солиқ ундиришнинг моҳияти икки нарсада ётарди: Биринчидан, ҳар бир солиқ тўловчига унинг тўлаш мажбуриятини етказиш. Иккинчидан, ундиришни таъминлаш. Бу ишни маҳаллий, шартли рус князлари амалга оширарди. Ўрда князларни ташқи тажовузларидан ҳимоя қилди. Бу симбиоз эди ва келажакдаги рус ерларида бутун аристократик элита номи ва этник келиб чиқишидан қатъи назар, Ўрдага айланди.
Вақт ўтиб бирданига марказлашган давлатнинг шаклланиши ва рус ерларининг бирлашиши бошланди. Нега бундай бўлди? Чунки Ўрда ўша пайтдаги гуруҳлардан бирини - яъни Москва князлик сулоласини танлаб, кейин уни қолган князликлардан ажратиб олди. Рус давлатчилиги Московиядан бошланган. Ўрда унга куч ресурсини киритди ва уни рус ерларининг Ўрда таъсиридаги зонасига "қараб турувчи"си қилиб қўйди, унга қўриқчи ва ўлпон йиғувчиси функцияларини топширди.
Бу вазифаларни бажариш эвазига мўғуллар ўзларининг ҳокимияти ва ҳарбий қудратлари билан Москва князига ҳомийлик қилдилар. Бу ўша даврга кўра ноёб хизмат эди. Бу ҳодисагача асрлар давомида кучлари тахминий ўзаро тенг бўлган бирон бир қабила Русда ҳукмронлик учун курашда, ҳал қилувчи ғалабага эриша олмаганди. Ниҳоят князлардан бири Ўрда томонидан қўллаб-қувватланганлиги туфайли ҳал қилувчи устунликка эга бўлади ва Русдаги геосиёсий вазият тубдан ўзгарди
Шу тариқа Москва князлиги империая қурилишнинг ноёб манбаига эга бўлди. Ўшандан бери Россия давлатининг парадигмаси фақат куч манбасининг мавжудлиги ёки йўқлиги билан белгиланади. Агар ушбу манба жалб қилмаганида, Россия ўзаро уруш олиб борадиган ва ҳамма тенг бўлган князликларнинг конгломерати бўлиб қолаверарди. Зеро ҳеч бир "империя маркази" шунчаки маҳаллий шароитлар асосида шакллана олмайди.
Агар Ўрда Россия тарихида бўлмаганида, ҳозирги Россиянинг асосий қисмини қулайроқ табиий-географик шароитда жойлашган давлатлар ўз таркибига қўшиб оларди. Ва хоҳлўвчилар етарлича эди: Речь Посполита, Буюк Литва князлиги, Швеция - ва булар жуда яқинлари халос. Уларнинг барчаси кучли, қатъиятли ва Шарққа интилган эди. Агар ишлар шу тарзда давом этганида эди, Шимолий, Волгабўйи, Урал ва Сибирни мустамлака қилиш айнан шу давлатлар ҳомийлигида амалга оширилган бўлар эди.
Аммо, бу ҳудудларни ўзининг мустамлакаси остида ушлаб туриши зарур бўлган Узоқ Шарқдаги юқори руҳонийлар клани - ва Шарқий лойиҳанинг маҳсули бўлган улкан Ўрда империяси бор эди. Ва бу иккиси марказлашган Россия давлатининг туғилишида доялик ролини ўз зиммасига олди. Россия Шарқнинг маҳсули сифатида шаклланиб ташкил топди.
Уларга бу нега керак эди? Чунки Ўрда мусулмон бўлди! Шарқ донишмандлари ўзларининг таъсирини йўқотаётганларини даҳшат билан англадилар ва Ўрда ўрнига ўринбосар топишга ҳаракат қила бошладилар. Шундай қилиб Жучи Улуснинг шимолий ҳудудларида янги меросхўр тайёрлашга қарор қилинди. Бунинг сабаби шундаки, у ерда шаклланган номусулмон зодагонлар аллақачон кучайиб, мустақил сиёсат юрита оладиган бўлганди.
Вақт ўтди, Ўрда таназзулга юз тутди ва Рус кенгайиб, Шимолий Евросиёнинг кенг ҳудудларини эгаллаб, биз билган мамлакатга айланди. Россия империяси Ўрданинг бевосита вориси ҳисобланади. У Ўрда ичида ўсиб улғайди, кейин тарихий саҳнада ўзгарди ва Чингизнинг ишини давом эттириб, узоқ вақт Евросиёнинг "халқлар қамоқхонаси"га айланди. Биринчи навбатда русча кўринишда.
Шу билан бирга, Россияда бошиданоқ аристократия ва оддий халққа бўлиниш, ижтимоий гуруҳлар сифатида эмас, балки турли халқларга бўлиниш кўринишида ташкил қилинганди. Айнан ўша пайтда русча мустамлака элита шаклланган. Ғарбликлар Ўрдани босиб, Пётр I ни тахтга қўйганларида, улар бу парадигмани ўзгартирмадилар. Улар шунчаки ўз одамларини элитага олиб келишди. Айтганча, мана шунда ёлланма тарихчилар ва профессионал сохтакорлар ёлланган, улар буюртма қилинганидек ҳамма нарсани авра-астарига ағдариб ташлашган. Натижада осиёликлар ёввойи, европаликлар эса цивилизация маёқларига айландилар.
Россия гербидаги икки бошли Византия бургути кўп жиҳатдан аристократиянинг қадимги Ўрда уруғларига (Петргача) ва янги европалашганига (Петрдан кейинги) бўлинишини англатади. Вақт ўтиши билан, албатта, улар аралашиб кетишди ва маълум бир ягона конгломерат аста-секин шаклланди, аммо у синфларга бўлинишнинг барча тамойилларини сақлаб қолди.
Шундай қилиб, Россия марказлашган давлатининг ўзига хослиги, биринчи навбатда, рус элитаси аввало рус эмаслигидадир. Маҳаллий автохтон аристократия бу ерларда ҳеч қачон бўлмаган. Уни шакллантиришга бўлган ҳар қандай уринишлар жуда қаттиқ босиб, янчилди, биз буни Николай II ва унинг бахтсиз оиласи мисолида кўришимиз мумкин. Иккинчидан, Россияда давлатни ташкил этувчи асосий ресурс - бу куч. Ушбу икки хусусиятни тушунмасдан, рус ўтмишининг барча ҳийла-найрангларини билиб бўлмайди.
Бугуни ва эртасини ҳам.