ДУОЛАР! • Аллоҳим! Закариёни Яҳё билан хурсанд қилганингдек бизни ҳам солиҳ фарзандлар билан хурсанд қил! • Аллоҳим! Юнусни балиқ қорнидаги торликдан чиқарганинг каби бизни ҳам ҳаёт торлиги ва қоронғуликларидан чиқар! • Аллоҳим! Айюбга мусибатлари чоғида сабр илҳом қилганингдек бизга ҳам мусибатлар қаршисида сабр илҳом эт! • Аллоҳим! Ийсони осилишдан қутқарганинг каби, бизни ҳам бандаларинг зулмидан қутқар! • Аллоҳим! Юсуфни фитналар ва шаҳват ёмонликларидан ҳимоя қилганингдек, бизни ҳам дунё фитналари ва шаҳватларидан ҳимояла! • Аллоҳим! Иброҳимга оловни салқин ва саломатлик қилганингдек, бизга ҳам дунё ва охират оловларини салқин ва саломат айла! • Аллоҳим! Ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тун қоронғусида сайр қилдириб, ойдин меърожга олиб чиққанингдек, бизларни ҳам жаҳолат зулумотларидан маърифат нурафшонлигига, нафсоний тутқунликлар хорлигидан розилигинг меърожига олиб чиқ! • Аллоҳим! Абу Бакрнинг Умаридек дўст, Алийнинг Фотимасидек жуфт, Умматнинг Салоҳуддин Айюби