ДЎСТ ХАҚИДА! • Дўслик карвони узоқ сафари ва машаққатли синовлари билан машҳурдир. • Дўст кўринганларнинг кўпи йўл-йўлакай тушиб қолади: - баъзилари хиёнати билан қалбингдан тушиб қолса; - баъзилари ёмон ахлоқи билан назарингдан тушади; - баъзилари оғир кунингда ёнингда турмаслиги билан эсингдан чиқиб кетса; - яна айримлари пул учун инсонийлигини сотиб ҳаётингдан чиқиб кетади. • Дўстлик сон билан эмас, балки қиймат билан ўлчанади. • Шундай дўст танлагин-ки, у сенга ҳатто қиёмат куни ҳам дўст бўлиб қолсин! • У кунда ўта яқин дўстлар ҳам бир-бирларига душмандир фақат (тақво йўлида дўстлашган) тақводорларгина мустасно. Зухруф сураси, 67-оят. • Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! • Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. • Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. • Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади. • Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! • Чунки ҳаётда ҳар доим ҳам ёмонликка лойиқ бўлавер