1998-йил 2-июлда Жоан Роулингнинг "Гарри Поттер ва Сирли хона" китоби Bloomsbury томонидан нашр этилди. Китобда Добби элф қаҳрамони бор, у Малфойлар оиласининг уй қули бўлиб, эгаларига қарши чиқади ва Гарри Поттерни қора кучлар ҳужумидан ҳимоя қилади. Китоб охирида Гарри алдов йўли билан уни озод қилади. 1998 йил 25 июлда Валентин Юмашевнинг таклифига биноан Владимир Путин Россия Федерацияси ФСБ директори этиб тайинланди. 1999 йил 2 июнда Америка Қўшма Штатларида Scholastic Inc томонидан "Гарри Поттер ва Сирли хона" нашр этилди. 1999 йил 9 августда Президент Ельцин Путинни Россия Федерацияси Бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Худди шу куни Ельцин телемурожаатида Путинни ўзининг вориси сифатида кўрсатди. 16 августда у Бош вазир лавозимига тасдиқланди. 1999 йил 31 декабрда Ельциннинг муддатидан олдин истеъфога чиқиши муносабати билан Путин Россия Федерацияси Президенти вазифасини ўз зиммасига олди. 2001-йил 20-январда Жорж Буш Ақш президенти бўлди. 2001-йил 11-сентабр