Абердин-ангус зоти қишлоқ хўжалиги учун жуда қулай бўлган Шотландиянинг шимолий-шарқий ҳудудларида пайдо бўлган. Ушбу зотнинг аждодлари маҳаллий шохсиз (тўқол) қорамоллари ҳисобланади. Зот яратиш ишлари XVIII асрда бошланиб, яқин қариндош урчитишини қўллаш натижасида тез етилувчан, гўштдор, тўқол, қора тусдаги ҳайвонлар гуруҳи яратилган. Қорамолларнинг ранги қора тусда бўлиб, конституцияси гўшт йўналишига мос – боши катта, бўйни калта ва йўғон, бир текисда елкага қўшилиб кетади. Гавдаси кенг ва юмалоқ, оёқлари калта бўлади. Яғрини даражасида ўлчаганда, бўйи 118 смдан ошмайди. Кўкрак чуқурлиги чамаси 67 см, кўкрак кенглиги — 46 см, думғазаси кенг, гавда суяклари ингичка, аммо мустаҳкам бўлади. Мушаклари билак ва сакраш бўғинларигача яхши ривожланган. Териси юпқа, бироқ тери остидаги қалин ёғ қатлам туфайли тери қалиндек туюлади. Абердин-ангус зотининг афзалликлари: ушбу зот ноқулай об-ҳаво иқлимига тезда мослашади; гўшт тана массасини 65-70% ни ташкил этади; гўшти хўшбўй ва маззали таъм