#Узбекистан #инвестиции #внешторг #брифинг #новости узбекистана Ахборот ва коммуникацияалар агентлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестицияларни жалб этиш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Ш.Шоҳаъзамий иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Табдир "2021 йилда Ўзбекистонда ишга туширилган йирик лойиҳалар" мавзусига бағишланган. Қуйида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестицияларни жалб этиш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Ш.Шоҳаъзамий нутқининг матнини келтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ўзгариш ва реформалар мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттишига катта туртки бўлмоқда. Бугун Ўзбекистон катта бунёдкорлик, қурилиш майдонига айланган, бунга мисол қилиб Давлат инвестиция дастури доирасида жорий йилда жами 6 485,6 млн. долларлик 226 та йирик ишлаб чиқариш объе