Агар сизни йўтал, шамоллаш касалликлари, доимий чарчоқ ҳисси тез-тез безовта қилса, у ҳолда ҳафтада бир неча марта кундалик сайрлар ёки оддий жисмоний машқлар ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради.
Жисмоний фаоллик иммун тизимига бактериал ва вирус инфекцияларини мағлуб қилишга ёрдам берибгина қолмай, юрак касалликлари, остеопороз ва саратон ривожланиши хавфини камайтиради.
Жисмоний фаолликнинг соғломлаштирувчи таъсирига қарамай, меъёр ҳисси ҳақида унутиш керак эмас. Марафонда югуриш ёки спорт интенсив машқлар каби оғир ва узоқ ҳаракатлар аслида айланувчи лейкоцитлар сонини пасайтириб, стресс гормони ажралишини кучайтириб, иммун тизимига қарама-қарши таъсир кўрсатади.
Тадқиқотларга кўра, камҳаракат ҳаёт тарзидан меъёрий фаол ҳаёт тарзига ўтган одамлар соғлиқ учун кўпроқ фойда олишади. Бундай жисмоний фаоллик дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Фарзандларингиз билан ҳафтада бир неча марта велосипедларда сайр қилиш;
- Кундалик 20-30 дақиқалик пиёда сайрлар;
- Кун ора спорт