1. Сув инсоннинг кислороддан кейин иккинчи эҳтиёжи ҳисобланади. Одамзод овқатсиз олти ҳафта яшаши мумкин, аммо сувсиз бир ҳафтадан ортиқ умр кўра олмайди.
2. Дунёда энг кўп фойдали моддаларни ўзида жамлаган сув бу қудуқ суви ҳисобланади. Инсон ўз қўли билан бундай аралашмани тайёрлай олмайди.
3. Дунёдаги энг қиммат сув Лос-Анжелесда сотилади. Бу сувнинг 1 литри 90 доллар туради. Сувни кристаллар билан безатилган махсус идишларда сотишади. Ёшлар бу сувни асосан идишига қизиқиб сотиб олади.
4. Одам ҳаёти давомида тахминан 35 тонна сув ичади.
5. Агар кунига беш стакандан ортиқ сув ичсангиз, юрак хуружи хавфи ортга чекина бораркан. Бундай фойдали сув эса фильтрланган ичимлик суви саналади.
6. Югославияда Циркницкое деган кўл бор. Кўл суви ёздан қишга қадар ғойиб бўлади. Баҳорда эса ичида балиғи билан яна пайдо бўлаверади.
7. Сув табиатда уч хил кўринишга эга. Яъни, қаттиқ кўриниш (муз), Суюқ ва газ кўриниши. Ер юзида экологик тоза сув атиги уч фоизни ташкил этади. У ҳам улкан музликлар тар