Савол: — Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: «Сеҳр-жодудан(иссиқ совуқ) сақлайдиган туморлар мавжуд ҳозирда. Уларни тайёрлаб берадиганларга ишонса бўладими? Шундай туморларни тақиш мумкинми?
ЎМИ фатво ҳайъати: — Ва алайкум ассалом! Ёши катта, Қуръон ўқиб, ўзига ўзи дам солиш қўлидан келадиган ёшдаги кишилар тумор тақишлари нотўғри. Ёш болаларга оят ва дуолар ёзилган тумор тақишга рухсат берилган. Ҳар кимга, айниқса, бу ишни касб қилиб олган кишиларга ишонавермасдан, ичига нима ёзилганини кўриб, оят бўлса, олиб, гўдакларга тақиш жоиз. Ишончли олим кишиларга мурожаат қилиш керак. Чунки бу соҳада ёлғончи фолбинларга дуч келиб қолиш мумкин. Ҳар бир инсон кимдан, нимани олаётганига эътиборли бўлиши керак. Валлоҳу аълам!