#Қонунчилик_янгиликлари Президентимизнинг тегишли фармони билан 2021 йил 1 июлдан бошлаб қуйида кўрсатилган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга ✅ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача, бироқ 15 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафолатлар; ✅ қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидагича компенсациялар: - миллий валютадаги кредитлар бўйича — Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда; - чет эл валютасидаги кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи, бироқ 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда; ✅ синов лабораторияси ускуналарини сотиб олиш ва халқаро сифат менежменти стандартларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этилади.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ТАДБИРКОРЛАРГА БИР ҚАТОР ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
21 июня 202121 июн 2021
14
~1 мин