1. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон деярли барча соҳаларда аниқ ҳамкорлик йўналишларини белгилади. Шу билан бирга, БМТ, ШҲТ, ИҲТ (Ислом ҳамкорлик ташкилоти), ИҲТ (Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти), МДҲ, ОҚХЖ (Оролни қутқариш халқаро жамғармаси) ва бошқа ташкилотлар доирасида кўп томонлама шаклда фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган.
2. Ўтган тўрт йил мобайнида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси қарийб 3 баробарга ўсди.
3. Жорий йилнинг 4 ойи давомида товар айланмаси 140 млн. долларни ташкил этди.
4. Тожикистонда ўзбек капитали иштирокидаги 60 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда.
5. Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида 200 га яқин корхона ташкил этилган ва фаолият кўрсатмоқда.
6. Ўтган йил давомида Ўзбекистонда 30 дан ортиқ қўшма корхона қайта ташкил этилди. Бу ўзаро ҳамкорликка қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради.
7. Устав капитали 50 млн. долларга тенг бўлган ўзбек-тожик инвестиция жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма икки мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиб, ўзаро манфаатли ташаббуслар генераторига айланади.