#ИТСВ_жавоб_беради Президент Фармони билан Ўзбекистонда «Инвестиция визаси» тушунчаси киритилган. Ҳужжат билан Ўзбекистонга ташриф буюраётган чет эл фуқароларининг алоҳида гуруҳлари учун кириш визаларининг тоифалари рўйхатига қўшимчалар киритилган. Шунингдек, хорижий давлатлар фуқаролари, шу жумладан, республика ҳудудида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун корхоналар ташкил этишга 3 миллион доллардан кам бўлмаган миқдорда маблағларни киритган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар муассислари (иштирокчилари)га, соддалаштирилган тартибда 10 йил муддатга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади. ❗️ Визанинг амал қилиш муддати уч йил. Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси ёки «инвестиция визаси»га эга бўлган хорижий инвесторлар, шунингдек уларнинг оила аъзолари республика фуқаролари учун назарда тутилган тиббиёт ва таълим хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. «Investment visa» («Инвестиция визаси») — кўп марталик бўлади. Мазкур виза инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республика
Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун виза олишда махсус қўллаб-қувватлаш тизими борми?
10 июня 202110 июн 2021
2
1 мин