Найти в Дзене
Gulshan Botirova

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси нима иш қилади?

#МИВТ #Узбекистан #экономика Хабарингиз бор, сўнги вақтларда мамлакатимизнинг барча бурчакларида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигида Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлари ташкил этилмоқда. Ҳўш, мазкур ҳукумат комиссиясининг асосий функциялари қандай? ✅ Экспорт салоҳиятини ривожлантириш; ✅ Инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш; ✅ Ҳудудларда саноат кластерларини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш; ✅ Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг ижросини назорат қилиш. Мазкур йўналишларда қўп қиррали ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, ҳудудлар ва тармоқ экспорт салоҳиятининг ўсиши ва сафарбар этилишига тўсқинлик қиладиган жорий ва тизимли муаммолар ўрганилиб, таҳлил қилинади. Сўнг, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Ҳукумат комиссиясига, шунингдек, ин

#МИВТ #Узбекистан #экономика

Хабарингиз бор, сўнги вақтларда мамлакатимизнинг барча бурчакларида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигида Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлари ташкил этилмоқда.

Ҳўш, мазкур ҳукумат комиссиясининг асосий функциялари қандай?

✅ Экспорт салоҳиятини ривожлантириш;

✅ Инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш;

✅ Ҳудудларда саноат кластерларини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;

✅ Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг ижросини назорат қилиш.

Мазкур йўналишларда қўп қиррали ишлар амалга оширилмоқда.

Масалан, ҳудудлар ва тармоқ экспорт салоҳиятининг ўсиши ва сафарбар этилишига тўсқинлик қиладиган жорий ва тизимли муаммолар ўрганилиб, таҳлил қилинади. Сўнг, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Ҳукумат комиссиясига, шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш ҳамда инвестиция оқимининг ўсиши ва уларнинг жалб этилишига тўсқинлик қиладиган тизимли муаммоларни аниқлаш вазифаси ҳам юклатилган. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиётини ўсишига, қўшимча иш ўринлари яратилишига ва аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Ҳукумат комиссияси фаолияти ҳақида янада батафсил ИТСВ расмий саҳифаларида:

Telegram ◽️ Facebook ◽️ Instagram ◽️ Twitter