Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирнинг ўринбосари: - Ўзбекистон иқтисодиёти рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш давлат сиёсатининг асосий йуналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу мақсадларга эришиш халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва жаҳон бозорига интеграциялашув жараёнини жадаллаштиришни тақазо этади.
---- #Матбуот_анжуманидан_лавҳа Б. Абидов,
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирнинг ўринбосари: - Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий муносабатларни янада фаоллаштириш мақсадида олиб борилган музокараларнинг самарали натижаси сифатида жорий йилнинг 10 апрель кунидан бошлаб Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (GSP+) доирасидаги имтиёзлари жорий этилди. Европа бозорига маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ҳамда мазкур тизим доирасидаги имтиёзлардан фойдаланишда ушбу маҳсулотларнинг Европа Иттифоқи томонидан ўрнатилган техник, санитар, фитосанитар