Найти тему

Тадбиркорлар мурожаати ҳал этилмоқда

Жорий йил 24 май куни "Тадбиркорлар уйи" биносида Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонаси ташаббуси билан туман ҳокими И.В.Новиков раислигида тадбиркорлар қабул қилинди. Қабулда ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагнини билдирган фуқаролар иштирок этдилар.

-2

Қабул давомида тадбиркорлар томонидан кредит, ер, электр таъминотига уланиш ҳамда тадбиркорликка доир бошқа масалалар кўтарилди.

-3
-4

Жумладан, "Эминова Матлуба" фермер хўжалиги раҳбари Т.Эминовнинг фермер хўжалигига етказилган зарарни қоплаш масаласидаги, кандакор ҳунарманд Юнусов Акрамхоннинг юқори кучланишли элект таъминотига уланиш масаласидаги, якка тартибдаги ёш тадбиркор Йўлчиев Муҳриддиннинг тикувчилик йўналишида имтиёзли банк кредити олиш масаласидаги, Асқаров Муроджоннинг солиқ масаласидаги, Валиев Комилжоннинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш масаласидаги мурожаатлари эшитилиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

-5

Қабулхона томонидан кўриб чиқиш учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар рўйхатга олиниб, масалага даҳлдор ваколатли давлат ташкилотларига йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонаси